Фарғона вилоятида МЧЖ 2,2 млрд. сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани аниқланди

Маълум бўлишича, Ўзбекистон туманида тош майдалаш корхонаси электрдан ҳисоблагич схемасини ўзгартириб фойдаланиб келган.
Оқибатда электр таъминоти корхонасига 2 млрд. 266 млн. сўмлик зарар етган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.