Германиянинг Мюнҳен шаҳри марказида портлаш ва ва отишма юз берди — Bild

Нашрнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, яна бир инсон жароҳатланган. Портлаш юз берган ҳудуд полиция ва ўт ўчириш хизмати томонидан ўраб олинган, воқеа жойида сапёрлар ишламоқда.
«Бир эркак ўз ота-онасининг уйини портловчи моддалар воситасида портлатган. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилган. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум», дея ёзмоқда Bild.