Умумий ташқи қарз 72 млрд доллардан ошди

Умумий ташқи қарз 72 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 72,2 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда давлат ташқи қарзи 36,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд долларга тенг бўлди.

Умумий ташқи қарз олти ой ичида 8,1 млрд долларга кўпайган. Бунда давлат ташқи қарзи 2,9 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 5,2 млрд долларга ошган.

Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: