Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистонга келмайди

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистонга келмайди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, футболчи жароҳатидан тўлиқ соғайиб олиш мақсадида «Сити» сафида қолади ва машғулотларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9 октябрь куни Тошкентда Кувайт, 14 октябрь куни эса Малайзияда Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: