Космосга учадиган биринчи қозоқ аёли ким?

Қозоғистонлик Данна Қарағусова Blue Origin компанияси NS-36 тадқиқот миссияси доирасида космосга учади.
Blue Origin тадқиқот миссияси 8 октябрь куни космосга учади. Шу тариқа Данна Қарағусова тарихда қозоғистонлик биринчи космик сайёҳга айланади. Шу билан бирга, у Қозоғистон номидан коинотни забт этган биринчи аёлга айланади.
Данна Қарағусова илгари 25 йилдан ортиқ вақт давомида ивент ва дистрибуция соҳасида ишлаган. У медиа ва ивент-холдинг – First Media Group асосчиларидан бири.
— Ҳозирда у ўз-ўзини тартибга солиш соҳасидаги халқаро IТ лойиҳасида иштирок этмоқда. Космик саёҳат ушбу тадқиқот фаолиятининг бир қисми бўлади. Космосда у ўз жамоаси томонидан ишлаб чиқилган технологияларни шахсан синаб кўради, — деб хабар беради First Media Group.
Данна Қарағусованинг ўзи бу саёҳат унинг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқиши йўлидаги қадам бўлганини айтди.
— Инсоният келажаги коинот билан боғлиқ. Биз технологияларни ишлаб чиқамиз ва имкониятларимизни кенгайтирамиз, янги уфқларни ўрганамиз. Мен учун бу саёҳат кўп йиллик орзуларимнинг бир қисми ва тадқиқот лойиҳасининг муҳим босқичидир, — дейди Данна Қарағусова.