Бразилияда ўрта синф даромад солиғидан тўлиқ озод этилди

Бразилияда ўрта синф даромад солиғидан тўлиқ озод этилди

Бразилия депутатлари президент Лула да Силванинг ўрта синфни даромад солиғидан озод қилиш бўйича муҳим ташаббусини маъқуллади, деб хабар берди BFMTV.

Бунга бойлар учун солиқни тўрт баравар ошириш ҳисобига эришилади.

Депутатлар маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, ойлик маоши 5 000 реал (тахминан 936 АҚШ доллари)дан ошмайдиганлар даромад солиғи тўлашдан бутунлай озод этилади. Шу пайтгача 3 000 реалгача маош олувчилар даромад солиғи тўламас эди. Ҳукумат маълумотларига кўра, агар ташаббус мантиқий якунига етказилса, тахминан 16 млн бразилиялик 2026 йилда шу солиқдан қутулади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: