Россияликлар интернет орқали харидлар учун ҳам ҚҚС тўлайдиган бўлишади

Россияликлар интернет орқали харидлар учун ҳам ҚҚС тўлайдиган бўлишади

Россия Молия вазирлиги хорижий товарларни маркетплейслар ва интернет-дўконлар орқали харид қилишда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи таклифлар тайёрлади. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган.

 

ҚҚС ставкаси босқичма-босқич жорий этилади:

 

2027 йилда — 5%,

 

2028 йилда — 10%,

 

2029 йилда — 15%,

 

2030 йилдан бошлаб — 20%.

 

Гап хорижий савдо майдончалари билан бир қаторда импорт маҳсулотларни сотувчи Россия майдончалари ҳақида ҳам бормоқда.

ҚҚС посылка божхона божи билан солиқ солинадими-йўқми, фарқ қилмасдан ундирилади. (Ҳозирда эса қиймати 200 евроғача бўлган посилкаларни маркетплейслар орқали бож олинмасдан олиб киришга рухсат берилган; ушбу лимитдан ортиқча сумма учун 15% миқдорида бож ундирилади).

2024 йили Россия молия вазири ўринбосари Алексей Сазанов шундай деган эди: “Молия вазирлиги интернет-савдо учун солиқ солишда умумий қоидаларни қўллаш зарур деб билади”. Жумладан, у хорижий онлайн-дўконлар орқали сотилаётган барча маҳсулотлардан ҚҚС ундириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Айни пайтда россияликлар томонидан учинчи мамлакатлардан электрон платформалар орқали харид қилинаётган товарларга ҚҚС солинмайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: