Грузия бош вазири ЕИ элчисини мамлакатдаги тартибсизликларда айблади

Грузия бош вазири ЕИ элчисини мамлакатдаги тартибсизликларда айблади

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе пойтахтдаги тартибсизликларда Европа Иттифоқининг Тбилисидаги элчиси Павел Герчинский айбдор эканини маълум қилди. Бу ҳақда Грузиянинг 1TV телеканали хабар берди.

Кобахидзенинг сўзларига кўра, айрим чет эллик вакиллар, жумладан, Европа амалдорлари Грузиядаги конституциявий тузумни ағдаришга бўлган уринишларни бевосита қўллаб-қувватлаган.

“ЕИнинг Грузиядаги элчиси бунинг учун ўта жавобгар”, – деди бош вазир брифингда.

Тбилисидаги норозилик намойишлари 4 октябрь куни кечқурун бошланди. Натижада 14 нафар полиция ходимлари жабрланган. Грузия ИИВ полицияларга ҳужум қилиш, ҳукуматни зўравонлик билан ўзгартиришга давъат қилиш фактлари бўйича жиноий ишлар очган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: