Қирғизистонда юз берган 7 баллик зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

6 октябрга ўтар кечаси, соат 01:29 да Қирғизистоннинг Жалолобод ҳудудида эпицентри 7 баллни ташкил этган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 199 км шимоли-шарқда эканлиги айтилмоқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5,7 баллни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Наманган вилоятида 3-4 балл, 106 км;
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 176 км;
Андижон вилоятида 3 балл, 144 км;
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 199 км;
Сирдарё вилоятида 2 балл, 275 км.