Ўзбекистоннинг импорт ҳажми қанчани ташкил этди?

Ўзбекистоннинг импорт ҳажми қанчани ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 28,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

📈 Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 % га ўсган.

🌐 Мазкур даврда Ўзбекистон 170 дан ортиқ мамлакатлардан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

📊 2025 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 8,5 млрд

— Россия – 5,4 млрд

— Қозоғистон – 2,1 млрд

— Туркия – 1,2 млрд

— Корея Республикаси – 1,1 млрд

— Германия – 774 млн

— Ҳиндистон – 734,3 млн

— Туркманистон – 581,6 млн

— Беларусь – 478,5 млн

— АҚШ – 416,3 млн

— Бошқа давлатлар – 7,2 млрд

❗️Рақамлар яхлитланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: