Жалақудуқда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. хонадонида 1 835 дона “Регопен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини кейинчалик дорихоналарда яшириб сотиш мақсадида “L-ARGININE” дори идишларига қадоқлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Конимех тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ш. фуқаро Х.П.га 250 дона “Бензонал” номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро С.Р.га 10 дона “РЕГАПЕН” ва 10 дона “ТРОПИКАМИД” номли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини 5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.