Хатирчида қувурдаги авария сабаб 12 та маҳалла газсиз қолди

Энергетика вазирлигига кўра, тумандаги “Боғчакалон” МФЙда машина юқори босимли газ қувурига шикаст етказган.
Натижада Истиқлол, Наврўз, Боғчакалон, Зарафшон, Тамабахрин, Полвонота, Новжа, Авоҳли, Пахтакор, Тошқулоқ, Хўжақулобод ва И.Карвон маҳаллаларида табиий газ таъминотини вақтинча тўхтатилди.
Айни вақтда қувурнинг шикастланган қисми таъмирланмоқда.