Калифорнияга кучли зилзила таҳдид солиши мумкин

Олимлар АҚШ шимоли-ғарбидаги Каскадия субдукция зонасидаги геологик ёриқ туфайли Калифорниядаги Сан-Андреас ёриғида кучли зилзилалар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради The New York Times.
Сентябрь ойида Geosphere журналида чоп этилган тадқиқотда зилзила бўйича олимлар бу икки ёриқ бир-бирига боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.
Уларнинг маълумотларига кўра, яқин геологик ўтмишда Каскадиядаги зилзилалар Сан-Андреас ёриғи бўйлаб зилзилаларни ҳам уйғотган.
Каскадия субдукция зонаси Канададаги Ванкувер оролидан Шимолий Калифорниягача чўзилган. Бу минтақада Хуан-де-Фука океан плитаси Шимолий Америка континентал плитаси остига тушиб, Калифорниядаги Мендосино бурнидан бошланиб, Калифорниядаги Солтон-Сида тугайдиган Сан-Андреас ёриғи бўйлаб яшовчи АҚШ аҳолиси учун хавф туғдирмоқда. Каскадия ва Сан-Андреас Мендоcинода учрашадилар.
Орегон штат университетининг фахрий профессори Крис Голдфингер геологик маълумотларни синчковлик билан ўрганиб чиққандан сўнг, Каскадиядаги зилзилалар Сан-Андреасдаги зилзилалар билан бирга бўлганини айтди
«У қулаганда, бу Шимолий Америка тарихидаги энг катта фалокат бўлади», – дейди профессор Каскадия ҳақида.
Қўшма Штатлардаги энг охирги зилзила 12 октябрда Техаснинг Ховард округида 4,4 магнитудада қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила эпицентри жуда саёз 3,1 миля (5,8 км) чуқурликда жойлашган, деб хабар беради Volcano Discovery.