Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “М.О.” “Қумгузар” МФЙ ҳудудидаги ҳаммомида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 169,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.H.” оилавий корхонаси масъул шахслари меҳмонхона биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 166,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: