Сурхондарёда йўл транспорт фожиаси — бир киши нобуд бўлди

Сурхондарёда йўл транспорт фожиаси — бир киши нобуд бўлди

Кеча, 19 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 09:40 ларда Қумқўрғон тумани “Азларсой” МФЙ худудидан ўтган йўлда рўй берган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бўшқарувидаги “Cobalt” автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетиши натижасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Nexia 2” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

 

 

 

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia 2” русумли автомобилида йўловчи сифатида кетаётган, 1963 йилда туғилган эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчиси, 1959 йилда туғилган аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: