Зеленский парламентга ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтиришни таклиф қилди

Зеленский парламентга ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтиришни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага (парламент) ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги фармонларни тасдиқловчи қонун лойиҳаларини тақдим этди. Бу ҳақда Украина ОАВлари парламент сайтидаги маълумотларга таяниб хабар берди.

Қонун лойиҳаларига кўра, мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши кўзда тутилган.

Президент фармонлари матнида Украинада ҳарбий ҳолатни 2025 йил 5 ноябр соат 5:30 дан бошлаб 90 кунга, умумий сафарбарлик муддатини эса 5 ноябрдан бошлаб 90 кунлик муддатга узайтириш таклиф этилган.

Ҳужжатларда қайд этилишича, мазкур фармонлар уларни тасдиқловчи қонун кучга кириши билан бир вақтнинг ўзида амалга киритилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: