Қозоғистонда Россия ва Хитойни боғлайдиган автомобиль йўлининг бир қисми очилди

Янги автомагистраль Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой глобал коридорининг бир қисмидир. Бу Хитой ва Россия ўртасидаги юк ва йўловчи ташиш учун қисқа ва хавфсиз йўналишни таъминлайди.
Ушбу йўл кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади, деди очилиш маросимида Шарқий Қозоғистон вилояти раҳбари Сактаганов.