“OLX” орқали фирибгарлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида “OLX” орқали бир нечта сохта профил очиб, фуқароларни алдаган 2005 йилда туғилган йигит ушланди.
Маълум бўлишича, у “Telegram”да аёллар исмлари остида 10 га яқин аккаунт очиб, “iPhone” телефонларни арзон нархда сотишни ваъда қилган.
Шу тариқа фуқаролардан олдиндан тўлов олиб, пулларни бошқалар номидаги банк карталарига ўтказиб юборган ва шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Тадбир пайтида банк карталари ва телефон рақамлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.