Тошкентда бўлажак куёв қизни алдаб, ҳовлисини сотиб юборгани юзасидан расмий маълумот берилди

Тошкентда бўлажак куёв қизни алдаб, ҳовлисини сотиб юборгани юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв алдов йўли билан келиннинг ҳовлисини сотиб юборгани ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

Унда айтилишича, 2024 йил август ойида 1997-йилда туғилган Ш.Р 1999-йилда туғилган Ш.А га куёв бўлишни айтиб, унинг ишончига кирган. Бироқ тўйдан аввал муаммолари борлиги учун унинг уйини гаровга қўйиб туришни, муаммолари ҳал бўлгач унга уйланишини айтиб, алдов йўли билан бошқа фуқарога 240 000 АҚШ долларига сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган дастлабки тергов жараёнида фуқаро Ш.Р. бундан ташқари бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этгани аниқланган.

Барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида суд жараёнлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: