Самарқандда қарздорнинг 4,6 млрд сўмлик мулки савдога чиқарилди
Самарқанд шаҳридаги «А.S.» МЧЖ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида маҳаллий банкларнинг биридан кредит олган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 4 млрд 650 млн сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 15 июндаги қарорига кўра, қарздорликни ундириш учун гаровга қўйилган корхона биносига йўналтирилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбарияти тегишли чораларни кўрмаган.
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси инспекторлари корхона раҳбариятини бир неча бор огоҳлантириб, мол-мулкка тақиқ қўйган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк – корхона биноси 4,65 млрд сўмга баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилди.
