Пахтакорлар режани ортиғи билан бажарди – “олтин куз” якунланди
Ўзбекистонда бу йилги пахта йиғим-терими якунланди. 25 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат пахтакорлари 3 миллион 765 минг тоннадан ортиқ ҳосил топширди, деб хабар берди қишлоқ хўжалиги тизими мутасаддилари.
Шу билан жорий йил учун белгиланган шартномавий режа 100 фоизга бажарилди.
Мутахассислар таъкидлашича, бу йилги мавсум иқлим шароити жиҳатидан ноёб бўлди — терим даврида мамлакат бўйлаб деярли ёмғир ёғмади. Бу ҳолат терим ишларини узлуксиз олиб боришга имконият яратди.
Пахта далаларида фермерлар ва механизаторлар томонидан фидокорона меҳнат қилинди. Қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш ва агротехник чораларнинг ўз вақтида бажарилиши юқори натижаларга олиб келди.
Мутасаддиларнинг айтишича, жорий йилдаги терим мавсумини ҳақли равишда “олтин куз” деб аташ мумкин. Бу меҳнатсевар деҳқонлар ва механизаторлар учун фахрли натижа сифатида тарихда қолади.
