Ўзгидромет кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилишидан огоҳлантирди
Унга кўра, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари керак”, дейилади расмий хабарда.
