Туркия ва Буюк Британия ўртасида 20 та қирувчи самолёт савдоси бўйича шартнома имзоланди
Анқара Британиядан 20 та Eurofighter Typhoon қирувчи самолётини харид қилмоқда. Ушбу битим юзасидан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида 27 октябр куни расмий ҳужжат имзоланди. Унинг қиймати 13,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
