Ҳаётнинг пайдо бўлиши ортида номаълум механизм бор — профессор Эндрес
Британиялик олим Ерда ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақидаги илмий қарашларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўладиган тадқиқот ўтказди. Лондон Империал коллежи профессори Роберт Эндрес математик ва ахборот назарияси орқали ҳисоблаб кўрди: жонсиз моддадан ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши эҳтимоли жуда паст экан.
Олимнинг айтишича, бу жараён — клавиатурада тасодифан ҳарф териб, тўлиқ илмий мақола ёзишга уриниш билан бир хил. Яъни мураккаб тизим ўз-ўзидан ташкил топиши амалда деярли имконсиз. Эндреснинг ҳисоблашича, Ердаги вақт ва шароитлар ҳаётнинг тасодифий пайдо бўлиши учун етарли бўлмаган. Демак, илмий моделларда ҳали биз билмаган қандайдир физик ёки табиий механизм мавжуд бўлиши мумкин.
Олим шунингдек, ҳаёт Ерга бошқа цивилизация томонидан олиб келинган бўлиши ҳақидаги “панспермия” назариясини ҳам эслади, аммо уни ортиқча мураккаб деб баҳолади.
