Ноябрда Ўзбекистонда “Кексалар учун туризм ойи” ўтказилади
Шу даврда нафақадагилар учун қатор чегирмалар амал қилади:
• Меҳмонхоналарда — 20% гача чегирма;
• Давлат музейлари ва маданий мерос объектларига — 10% гача чегирма;
• Зиёрат жойларига — 20% гача чегирма;
• Uzbekistan Airways’нинг ички рейс чипталарига 60+ эркаклар ва 55+ аёллар учун 15% чегирма;
• “Ўзбекистон темир йўллари”нинг барча ички қатновларига (“Афросиёб”дан ташқари) 20% чегирма.
