Xiaomi ақлли ёпинчиқ чиқарди — у иситади ва ҳашаротларни йўқ қилади

Xiaomi ақлли ёпинчиқ чиқарди — у иситади ва ҳашаротларни йўқ қилади

Xiaomi компанияси янги гаджетини тақдим этди — Mijia Smart Electric Blanket номли ақлли электр ёпинчиқ. У фойдаланувчини иситибгина қолмай, ҳашаротлар ва бактерияларни ҳам йўқ қила олади.
Ёпинчиқ ичида тенг иситувчи махсус тизим ўрнатилган. У мисдан ясалган енгил элементлар орқали ишлайди ва ёпинчиқнинг бутун қисмида бир хил иссиқлик беради. Шу сабабли у ҳам хавфсиз, ҳам жуда қулай.
Қурилма қизиб кетиш ёки қисқа туташувдан ҳимояланган, болалар учун хавфсиз режим ҳам мавжуд. Иситиш даражасини пульт, XiaoAi овозли ёрдамчиси ёки Mijia Home иловаси орқали бошқариш мумкин.
Маҳсулот ҳозирча Xiaomi Youpin платформасида сотувга чиқарилган, унинг нархи ва халқаро бозорда чиқиш санаси ҳақида ҳали расмий маълумот берилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: