Миллий қадриятларимиз ЮНЕСКО ғоялари билан уйғун экани эътироф этилди

Миллий қадриятларимиз ЮНЕСКО ғоялари билан уйғун экани эътироф этилди

Самарқанд шаҳри ЮНЕСКО Бош конференциясига мезбонлик қилмоқда. Бу тарихий воқелик нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё эътиборини ўзига қаратмоқда. Зеро, мазкур нуфузли анжуман маданият, таълим, фан, инновациялар ва шу каби энг муҳим соҳалардаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланган.
Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талха нутқ сўзлаб, буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг “билим ва ҳикмат – инсоннинг зийнатидир” деб ёзган мисраларини тилга олди.

– Бу сўзлар Ўзбекистон Президентининг йўлини – таълим, фан, мерос, жамиятга хизмат қилиш ва умумий фаровонликка бағишланган йўлни жуда яхши акс эттиради, – деди сессия раиси.

Ушбу қадриятлар ЮНЕСКО ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиб, шу боис бугун Ўзбекистоннинг муҳтарам Президенти биз билан бир даврада иштирок этаётгани алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти Олий Жанобларининг йўли – бу ўзида илмий билимдонликни, бошқарув донолигини ва мамлакат тақдири учун чуқур масъулият ҳиссини мужассам этган ҳақиқий давлат арбобининг йўлидир.

Амалий тажриба ва стратегик фикрлашга таяниб, у Ўзбекистоннинг ривожланиши бўйича замонавий тасаввурни шакллантирди ва уни жамият манфаати йўлида ишонч билан амалга оширмоқда.

Унинг раҳбарлигида мамлакатда барча йўналишларда мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди.

ЎзА мухбири Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ ёзиб олди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: