Ноябрда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
 
                Бу йил ноябр ойи қандай бўлади? «Ўзгидромет» бу ҳақда маълумот берди.
3 ноябрдан шимолий ҳудудларга, 4 ноябрьдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 3-5 ноябрьда республика вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.
4-7 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда совуққача, кундузи 8-13 даража илиққача аста-секин пасаяди.
Кейинчалик ноябр ойининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқдан 5-10 даража илиққача, кундузи 8-13 даража илиқдан 18-23 даража илиққача ўзгариб туради.
Ноябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-1.5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойлада меъёрга яқин бўлади.
Ноябр ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (2-3 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.

 
                                             
                                             
                                             
                                        