Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 2 бараварга камайди(ми)?
Ислоҳотлардан кўзланган мақсад аниқ: яширин иқтисодиётни қисқартириш ва, энг муҳими, ўзбекистонликлар соғлигини муҳофаза қилиш.
Ислоҳотлар бўйича Бош прокуратура ҳузурида махсус инспекция ташкил этилди ва рақамли назоратни таъминлаш учун 49 та субъект электрон ҳисоблагичлар, 43 та корхона видеокузатув воситалари, 102 та транспорт воситаси эса GPS трекерлар билан жиҳозланибди.
Бундан ташқари, 517 та мурожаат кўриб чиқилиб, 97 та улгуржи корхона расман рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, 475 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, санитария ҳамда лицензия талабларига амал қилиш назорати кучайтирилди.
Қонун устуворлиги нуқтаи назаридан, Департамент органлари томонидан 1 435 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Унинг доирасида 885 минг дона алкоголь ва 912 минг қути тамаки маҳсулоти мусодара қилинган экан. Шунингдек, 15 та ишлаб чиқарувчи ва 29 та улгуржи корхона лицензиядан маҳрум қилинган, 7 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилибди.
Натижалар эса аниқ: алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 35% дан 18% га, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси эса 19,6% дан 9% га тушган.
Хуллас, ушбу рақамларни бемалол рақамли назорат, қонунийлик ва очиқликнинг амалдаги самараси деса бўлади,- дейди Кушербаев.
