Танасини 74 880 та страза билан қоплаб, жаҳон рекордини ўрнатди
Британиялик визажист ўз танасини 74 880 дона ялтироқ страз билан безаб, жаҳон рекордини янгилади. Унинг ажойиб ва жозибали образи интернетда катта қизиқиш уйғотди.
Бу ғаройиб ишни амалга ошириш учун визажистлар жамоаси 15 соатлик меҳнат сарфлаган.
Шу пайтгача бу соҳадаги рекорд италиялик Федерика Чераккага тегишли бўлиб, у 2010 йили танасини 33 139 та страз билан безаган эди. Британиялик Мюррей эса бу кўрсаткични деярли икки баробарга ошириб, янги тарих яратди.
