Филиппиндаги тайфун қурбонларини қутқариш учун 1300 дан ортиқ аскар сафарбар этилди
Филиппин ҳукумати мамлакатни қамраб олган «Калмаэги» тўфони қурбонларини қутқариш учун 1300 дан ортиқ ҳарбий хизматчини сафарбар этди.
Бу ҳақда орол давлати қуролли кучлари матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳарбийлар сув босган қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилиш учун маҳаллий хизматлар билан бирлашди. Ғарбий Висая, Марказий Висая, Шарқий Висая ва Шимолий Минданаода жами 1312 нафар ҳарбий хизматчи қолмоқда.
Шунингдек, ҳарбийлар 48 кишини қутқариб қолган ва фавқулодда хизматларга 130 мингга яқин аҳолини эвакуация қилишда ёрдам бергани хабар қилинган. 5400 дан ортиқ фаол хизматчилар ва заҳирадагилар керак бўлганда қутқарув операцияларига қўшилиш учун тайёр ҳолатда. Операцияларда шахсий таркибдан ташқари, армия 34 та ҳарбий юк машинасини жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, табиий офат оқибатида камида 93 киши ҳалок бўлган, Филиппиннинг марказий қисмида бир неча юз минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. France-Presse хабарига кўра, тўфон Себу оролидаги шаҳарларни қамраб олган, кучли ёмғирдан кейин кўчаларни сув босган. 53 та маҳаллада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
