АҚШ Нигерияда антитеррор амалиётини бошлаши мумкин
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.
«Агар Нигерия ҳукумати мамлакатдаги насронийларнинг ўлимига йўл қўйишда давом этса, Қўшма Штатлар барча ёрдам ва қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатади ва ушбу даҳшатли ваҳшийликларни содир этаётган террорчиларни йўқ қилиш учун чора кўриши мумкин», — деди Кэролайн Ливитт.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Нигерия ҳукуматини насроний аҳолини ҳимоя қила олмасликда айблаб, экстремистларга қарши ҳарбий чоралар кўриш билан таҳдид қилганди.
