Германияда автомобилсозлик жар ёқасига келди

Германияда автомобилсозлик жар ёқасига келди

Германиянинг автомобиль етказиб берувчи Diepersdorf Plastic Manufacturing компанияси банкрот деб эълон қилинди, бу 1000 дан ортиқ иш ўринларига таъсир қилди.

BR радиосининг хабар беришича, Баварияда жойлашган Diepersdorf Plastic Manufacturing ўз сегментидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. У 50 йилдан ортиқ вақт давомида пластик материалларни қайта ишлайди ва автомобиль саноати учун логотиплар, эмблемалар, декоратив қисмлар, радиатор панжаралари ва бошқарув тизими қопламаларини ишлаб чиқаради. Компаниянинг Германия ва Чехияда заводлари мавжуд.

Банкротликка талабнинг камайиши, хом ашё ва энергия нархининг ошиши сабаб бўлди. Бавария, Саксония ва Шимолий Рейн-Вестфалиядаги заводларнинг 1000 дан ортиқ ходимлари ишдан бўшатиш хавфи остида.

Германия автомобиль саноати инқирозга юз тутди. 3 ноябрь, душанба куни автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб берувчи Mahle 1000 га яқин иш ўринларини қисқартиришини эълон қилди. Bosch ва ZF Friedrichshafen ҳам аввалроқ ишдан бўшатиш ҳақида эълон қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: