Гренландия китларида ноёб оқсил топилди
Гренландия китларида инсон умрини узайтириши ва саратон касаллигини даволаши мумкин бўлган оқсил топилди.
Ёввойи табиатда бу гигантлар 200 йилдан ортиқ яшайди ва уларнинг ҳужайралари сони жуда кўп бўлишига қарамай, саратон ривожланиш хавфи одамларга қараганда анча паст. Маълум бўлишича, бунинг сири CIRBP номли оқсилда, унинг миқдори китларда бошқа сутемизувчиларникидан 100 баравар кўпроқ: у паст ҳароратларда фаоллашади ва шикастланган ДНКнинг регенерациясини кучайтиради.
Кит оқсили киритилганидан сўнг, инсон ҳужайраларида ҳам регенерация ва радиацияга қаршилик кучайди. Олимларнинг фикрича, бу кашфиёт саратон касаллигини даволашнинг янги усулларига ва қаришни секинлаштиришга олиб келиши мумкин.
