ЖАР ўз фуқароларига нисбатан тергов бошлади
ЖАР ўз фуқароларининг Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилаётгани юзасидан тергов бошлади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик манбаларига кўра, тергов жараёнини бошлаш тўғрисидаги буйруқ Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса томонидан берилган. Тергов 17 нафар жанубий африкалик “Донбассда тузоққа тушиб қолганини” айтиб, ЖАР ҳукуматидан ёрдам сўраганидан кейин бошланди.
«Жанубий Африка Республикаси ҳукумати бу шахсларни ортга қайтариш учун дипломатик каналлар орқали иш олиб бормоқда. Жанубий африкаликлар урушга “фойдали шартномалар” билан алданган ҳолда ёлланган», дейилади Рамафоса маъмурияти баёнотида.
Жанубий Африка Республикаси қонунчилигига кўра, фуқароларнинг хорижий ҳукуматларга ҳарбий ёрдам кўрсатиши ёки ЖАР ҳукумати рухсатисиз бошқа давлатларнинг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этиши ноқонуний ҳисобланади.
Бу шахслар қайси томонда жанг қилгани ҳақида президент маъмурияти маълумот бермаган. Аммо 2022 йилдан бери маҳаллий оммавий ахборот воситалари жанубий африкаликларнинг Россия томонидан урушда қатнашиш учун ёлланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
2024 йил сентябр ойида Business Insider Africa нашри Кения ҳукумати ҳам урушга ёллаш ҳолатлари юзасидан тергов бошлаганини ёзганди.
