Вашингтон саммитида эришилган келишувлар ва илгари сурилган таклифлар эълон қилинди
АҚШ ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган “C5+1” форматидаги саммит якунлари бўйича муҳим келишувлар ва истиқболли таклифлар маълум қилинди. Учрашув икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни кўзда тутади.
🔹 Стратегик хомашё соҳасида ҳамкорлик
Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графитни қазиб олиш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради.
🔹 Aviatsiya соҳасида янги келишув
Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Шу билан жами буюртма қилинган самолётлар сони 22 тага етди. Лойиҳага АҚШ Экспорт-импорт банки ҳам жалб этилади.
🔹 Қишлоқ хўжалигида йирик инвестиция
Американинг John Deere компанияси билан 300 млн долларлик битим имзоланди. Шундан 150 млн доллар пахта териш машиналари сотиб олишга йўналтирилади.
🔹 Молия соҳасида янги қадам
АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) Тошкент шаҳрида ўзининг минтақавий офисини очиши режалаштирилмоқда.
🔹 Рақамли тўлов тизимлари янгилиги
Яқин вақтларда Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари расман жорий этилади.
🔹 Трампнинг баёноти
Дональд Трамп:
“Аввалги президентлар Марказий Осиёга етарли эътибор бермаган. Биз бу хатони тузатмоқдамиз.”
🔹 Мирзиёевнинг сўзлари
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Ўзбекистонда Сизни ‘тинчлик президенти’ деб аташади. Ишончим комилки, Россия ва Украина ўртасидаги урушни фақат Сиз тўхтата оласиз. Биз бундан умидвормиз.”
🔹 Самарқанд таклифи
Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг навбатдаги “C5+1” саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди.
