Туркияликлар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини «эгаллашди»
Кеча ОАВда «Интер Майами»нинг аргентиналик суперюлдузи Лионель Мессининг қишда МЛС мавсуми якунланганидан сўнг спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида 4 ойга ижарага «Галатасарой» ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг туркиялик мухлислар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини «эгаллашди»: футболчи ва рафиқасининг сўнгги постларида «Галатасарой» ишқибозлари томонидан Истанбулга кўчиб ўтишга чақирувчи минглаб изоҳлар қолдирилган.
Шу тариқа, мухлислар «Галатасарой» «Интер Майами»нинг 38 ёшли ҳужумчиси қишки танаффус вақтида ижарага олишни истаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирмоқда.
