Туркия Бош прокуратураси Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Маълумотларга кўра, Исроил бош вазири ва яна 36 нафар шахс Ғазода геноцид ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Улар, шунингдек, Ғазодаги оммавий бомбардимонлар ва гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилишда ҳам жавобгар сифатида кўрсатилган.
Прокуратура худди шундай айбловларни Исроил мудофаа вазири Исраэл Кацга ҳам қўйган.
