Шомани яна кетмони учадиганга ўхшаб турибди!..

Шомани яна кетмони учадиганга ўхшаб турибди!..

Унинг учун Туркия чемпионати жуда омадли кечаяпди. Саккизта гол урди. Битта голли узатма берди. Аммо жамоаси кўнгилдагидай ўйин кўрсата олмаяпди. Сатабиллик йўқ. Бир ютса, бир ютқазади ёки дурранг ўйнайди…

Ҳозирда Шомуродов билан Туркиянинг бошқа бир кулби «Фенербахчи» қизиқиб қолган. Ва ҳужумчини жиддий кузатувга олган. Агар Шома мана шундай голлар уришда давом этса, янги трансфер ойнаси очилган пайти, харидор бўлиш ниятида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор ҳали ҳамон «Рома» ўйинчиси ҳисобланади. Уни «Башоқшаҳар Истанбул» бир йил ўйнатиб кейин сотиб олиш шарти билан ижарага олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: