Бельгия Тошкентда элчихона очади

Бельгия Тошкентда элчихона очади

Бельгия Марказий Осиёда ўзининг дипломатик иштирокини кенгайтириш режалари ҳақида эълон қилди ва Тошкентда биринчи марта элчихона очишини маълум қилди. Бу қарор Бельгия ташқи сиёсат тизимидаги кенг қамровли ислоҳотларнинг бир қисми сифатида қабул қилинган, дея хабар берди Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, Марказий Осиё стратегик аҳамиятга эга минтақа сифатида кўриб чиқилмоқда, айниқса, Транскаспий йўналишининг, яъни «янги Ипак йўли»нинг ривожланиши фонида. Идора таъкидлашича, Марказий Осиёга бошқа давлатлар томонидан фаол инвестициялар жалб қилинмоқда ва Бельгия ҳам глобал тенденциялардан орқада қолмаслик учун ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида.

Тошкентдан ташқари, Бельгия Тирана (Албания), Виндҳук (Намибия) ва Маскат (Уммон) шаҳарларида янги дипломатик ваколатхоналар очади, шунингдек, Аддис-Абебада Африка Иттифоқи ҳузурида доимий вакил тайинлайди. Шу билан бирга, давлат саккизта ваколатхонасини ёпишга қарор қилди: Сараево, Конакри, Бамако ва Қувайтдаги элчихоналар, Мозамбикдаги дипломатик офис, шунингдек, Гавана, Рио-де-Жанейро ва Гуанчжоудаги консулликлар фаолиятини тўхтатади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: