Роналду Арманистонга қарши ўйин олдидан жамоадошларига мурожаат қилди
Криштиану Роналду Арманистон билан ўйин олдидан Португалия терма жамоаси футболчиларига мурожаат қилди.
«Олға, жамоа! Бугун ва ҳар доим бирга. Португалия ва байроғимиз учун!» – деб ёзди Роналду X саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ўзи Ирландияга қарши ўйинда (0:2) қизил карточка олгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
