Полшада Украинага олиб борувчи темир йўл линияси шикастланди

Полшада Украинага олиб борувчи темир йўл линияси шикастланди

Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.

«Мен Деблин-Варшава линиясидаги темир йўлни бир қисмининг шикастланиши бўйича ички ишлар вазири билан доимий алоқадаман. Бу қўпорувчилик ҳаракати бўлиши мумкин», — деб ёзди Туск Х ижтимоий тармоғида.

Бироқ, кейинчалик Полша полицияси Мазовецк воеводалигидаги Украинага олиб борувчи темир йўл релслари портлашда шикастланганини рад этди, аммо ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: