Сирдарёда ИИБ полковниги ва майори пора билан ушланди
Аниқланишича, улар ўғирликда гумонланган 4 кишидан ишни босди босди қилиш учун жами 90 млн сўм сўрашади.
Ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар 11 млн сўм олаётганда ушланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
