АҚШ Саудия Арабистонига F-35 қирувчилари ва 300 га яқин танк етказиб беради
Трамп ва Саудия тахт вориси Муҳаммад бин Салмон музокараларида шундай келишувга эришилди.
Шунингдек, подшоҳлик АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги энг асосий иттифоқчиларидан бири деб эълон қилинди ва ҳарбий ҳамкорлик даражаси оширилди.
Ўз навбатида, Ар-Риёд АҚШ иқтисодиётига инвестицияларни $600 млрд.дан қарийб $1 трлн.шача оширади.
