Оқ уйда Трамп ва Роналду иштирокида шоҳона базм бўлиб ўтди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси шарафига уюштирилган зиёфатда Илон Маск, FIFA президенти Жанни Инфантино, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам қатнашди.

Зиёфатнинг энг кўзга кўринган меҳмони Криштиану Роналду бўлди. Кечада Трамп футболчи унга ўғли Берроннинг кўз ўнгида обрўсини кўтаришга ёрдам бергани ҳақида ҳазиллашган.
“Биласизми, ўғлим Роналдунинг ашаддий мухлиси… Бэррон у билан танишди ва ўйлашимча, энди менга бироз кўпроқ ҳурмат билан қарайди — шунчаки уларни таништирганим учун”, — деди АҚШ президенти.
