Туркияда туғилиш камаймоқда: Эрдўған «фалокат» ҳақида эълон қилди

Туркияда туғилиш камаймоқда: Эрдўған «фалокат» ҳақида эълон қилди

Туркияда аҳоли сонининг ўсиш суръати кескин пасаймоқда, деди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

«Аҳолининг ўсиш суръатлари пасайиб бормоқда ва агар туғилишга қарайдиган бўлсак, биз амалда фалокатга дуч келдик. Жамият тобора индивидуализмга берилиб бормоқда.

Туғилишнинг умумий коэффициенти аҳолининг кўпайиши учун зарур бўлган даражадан паст бўлди. ТÜİК маълумотларига кўра, ўтган йил учун туғилишнинг умумий коэффициенти 1,48 ни ташкил қилади. Ҳозир биз фалокатни бошдан кечирмоқдамиз,» деб айтган Эрдўған ва бу кўрсаткич аҳоли кўпайиши учун зарур бўлган 2,10 даражадан анча паст эканини айтган.

«Келажагимиз нуқтаи назаридан огоҳлантирувчи қўнғироқлар жуда баланд янграмоқда. Бу мамлакат тақдири ҳақида ўйлайдиган ҳеч ким бунга бефарқ қарай олмайди,» – дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.

Туғилиш даражасининг пасайиши ҳақида сўз юритаркан, Эрдўған қуйидагича таъкидлади: «Шубҳасиз, асосий омил шундаки, шаҳарда аёллар тобора кўпроқ муаммоларга ёлғиз дуч келмоқда. Очиқ айтишга мажбурман. Эркаклар хафа бўлишмасин, аммо бу ҳақиқат. Болалар тарбияси масаласида аёллар кўпинча турмуш ўртоқларидан зарур ёрдамни ололмайдилар. Афсуски, юкнинг катта қисми аёлларнинг зиммасига тушмоқда.»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: