Вьетнамда кучли сув тошқини 120 метрли кўприкни оқизиб кетди
Вьетнам марказида содир бўлган табиий офат 15 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 43 000 дан ортиқ уй ва ўн минглаб гектар майдонлар сув остида қолган, деб ёзади Reuters.
Минглаб аҳоли эвакуация қилинмоқда ва кўплаб ҳудудлар электрсиз қолмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Да Ним дарёси устидан ўтган бу кўприк ўнлаб йиллар давомида хизмат қилган.
Мамлакат ҳокимиятига кўра, Ламдонг провинциясидаги бу сув тошқини сўнгги йиллардаги энг оғир ва даҳшатлиларидан бири ҳисобланади.
