Трампнинг «Тинчлик шартномаси» ҳаммани «тинчини» бузди
Bild нашрининг ёзишича, Германия Трамп ва Путиннинг Украина режасига қарши чиқди. Венгрия Бош вазири Орбаннинг сўзларига кўра, АҚШнинг Украина бўйича режаси Трамп ва Путин ўртасидаги учрашувга олиб келиши мумкин.
Politico нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи АҚШнинг Украина учун «ёмон келишув» тузишини илгари сураётганидан норози. The Wall Street Journal нашрига кўра эса, Европа етакчилари Украина учун ўзларининг келишув режасини тайёрламоқда.
Песковнинг сўзларига кўра, Москвага Киевнинг Трампнинг тинчлик режаси бўйича музокаралар олиб боришга розилиги ҳақида ҳали хабар берилмаган.
The Wall Street Journal нашри Украина АҚШ режасининг 28 бандидан коррупция аудити бандини олиб ташлади деб хабар бермоқда. Axiosнинг сўзларига кўра, Трампнинг тинчлик режаси Украинага НАТОнинг 5-моддаси бўйича 10 йиллик хавфсизлик кафолатини беради.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Валцнинг Украина бўйича йиғилишида айтишича, агар Москва сулҳ чақириқларига жавоб бермаяпти деб ҳисобласа, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар қўллашга тайёр.
