Ўз шажарангизни энди рақамли тарзда яратиш имкони пайдо бўлади

Ўз шажарангизни энди рақамли тарзда яратиш имкони пайдо бўлади

Ўзбекистонда “Шажара” номли янги рақамли ахборот тизими жорий этилмоқда. Ушбу хизмат орқали фойдаланувчилар ўз шахсий шажарасини тузиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги расмий маълумотларни онлайн кўриш имконига эга бўладилар.

Тизим архив ҳужжатлари асосида ишлайди ва фойдаланувчиларга ўз насл-насабини аниқлашда кўмаклашади. Бундан ташқари, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларни аниқлаш функцияси ҳам тақдим этилади.

“Шажара” ахборот тизими орқали архивга тезкор, ишончли ва қулай кириш йўлга қўйилади. Платформа генеалогия ва оилавий тарих билан қизиқувчилар учун катта имкониятлар яратади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: