Эрон разведкаси раҳбари: «Хоманаийга суиқасд тайёрланмоқда»

Эрон разведкаси раҳбари: «Хоманаийга суиқасд тайёрланмоқда»

Эрон «душманлари» мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоманаийга суиқасд тайёрламоқда. Бу ҳақда Эрон разведка ишлари вазири Исмоил Хатиб маълум қилди.

«Олий раҳбар – ислом республикасининг таянчи. Шунинг учун душманлар уни нишонга олишади. Гап Эроннинг ўз ҳудудидан ҳам келиши мумкин бўлган суиқасдлар ва бошқа душманлик ҳужумлари ҳақида кетмоқда,» – дея қўшимча тафсилотларни келтирмаган Хатиб.

86 ёшни қаршилаган Оятуллоҳ Али Хоманаий 1989 йилдан бери Эронни бошқариб келмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: